Jayron pitomnigi

Introducing

Ҳудуд бўйича умумий маълумот: Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомниги ҳудуди –Когон ва Қоровулбозор шаҳарлари орасида, А-380 автомагистрали бўйлаб Бухоро вилоятининг Бухоро тумани ҳудудида жойлашган. Майдони: 16 522 гектар бўлиб, шундан 1-ҳудуд 5 145 гектар, сим тўсиқ билан ҳимояланган, 2-ҳудуд 11 377 гектар очиқлик майдонидан иборат.

Табиий шароити: Питомник ҳудуди – Қизилқум чўлининг Жануби-ғарбий қисми, Карнабчўл массивида жойлашган. Ландшафт экспозицияси тепалик. Ҳудуд денгиз сатҳидан ўртача 332 м. баландликда бўлиб: паст тепаликли қумлар, такирлар, шўрхоклар, гипсли қатлам, тошлоқлар ва кўллардан иборат.

1 - ҳудуднинг жанубий қисми турли хил шўрланиш даражасига эга 3 та кўлдан иборат кўллар мажмуаси мавжуд. Кўллардаги сув Aму-Бухоро каналидан оқиб ўтадиган ариқ, ер ости сизот сувлари ва йиллик ёғин миқдори ҳисобидан шаклланади.

2 - ҳудуднинг Кайнагач паст тоғи яқинида ер ости сизот сувларидан шаклланадиган турли даражадаги шўрланишга эга 4 та кичик табиий сувликлар жойлашган.

“Жайрон” питомниги қурғоқчил зонада жойлашган бўлиб, кескин континентал иқлими билан ажралиб туради. Ҳаво ҳарорати, ёзда + 43, +54 °С га, қишда эса -16, -28 °С га тушиши мумкин. Йиллик ёғин миқдори 150-200 мм атрофида.

Флораси: Ҳудудида саксовулзорлар, тўқайлар, тузли ботқоқ ва такирлар ўсимликлари мавжуд. Питомникда ўсимликларнинг 46 оила, 182 туркумга мансуб, 267 турдаги юксак ўсимликлар ўсади.

Фаунаси: Питомник ҳудудида қушларнинг 257 тури, сутэмизувчиларнинг 36 тури, балиқларинг 8 тури, судралиб юрувчиларнинг 18 тури, сувда ва қуруқликда яшовчиларнинг 2 тури, умуртқасизларнинг 700 га яқин тури учрайди.

Питомникда қуйидаги асосий сутэмизувчи турлари махсус шароитларда кўпайтирилади: жайрон (1086 бош), туркман қулони (76 бош), пржевал оти (22 бош), бухоро тоғ қўйи (38 бош), бухоро буғуси (1 бош).

Экотуризм масканлари: Экологик туризмни амалга ошириш учун 8 та экомаршрутлар ишлаб чиқилга: 1-маршрут - волер мажмуаси, узунлиги 500 м. пиёда саёҳат вақт давомийлиги 30 дақиқа.

2-маршрут - волер мажмуаси-кичик тузли кўл, узунлиги 2 км, пиёда саёҳат вақт давомийлиги 2 соат.

3-маршрут - Волер комплекси - Кўллар – биринчи кузатув минораси, узунлиги 5 км, пиёда саёҳат вақт давомийлиги 4 соат.

4-маршрут - Волер комплекси – Аму- Бухоро канали бўйлаб ўтадиган жанубий йўл. Aвтомобилда саёҳат: узунлиги  7 км, вақт давомийлиги 1,5-2 соат.

5-маршрут - Волер комплекси - Аму- Бухоро машина канали бўйлаб ўтадиган жанубий йўл -  2-очиқлик ҳудуди бўйлаб саёҳат. Aвтомобилда саёҳати: масофа 40 км, вақт давомийлиги 4-5 соат. Йўналиш учун чўлда юра оладиган автомобил керак бўлади. Ушбу маршрутда 1- маршрут ва 4- маршрутларни ҳам кўриш имконини ўз ичига олади.

6- маршрут. Каинагач тоғи. Пиёда саёҳат: масофа 14 км. Вақт давомийлиги 5-6 соат.

7- маршрут (пиёда) ва 8- маршрут (автомобилда). Кечки яъни тундаги саёҳатлар. Иккинчи ҳудудда автоуловда саёҳат: узунлиги 10-15 км, давомийлиги 3 соат.

Яқин аҳоли яшаш пунктлари: Питомник Қоровулбозор туманиЧўлқувар” МФЙ ҳудудидан 10 км., Когон шаҳри 25 км узоқликда жойлашган.

Меҳмонхона ёки меҳмон уйлари: Питомник ҳудудида “Ташриф маркази” биноси қурилмоқда. Унда мехмонлар учун шароитлар хам кўзда тутилган.

Вилоят туман марказлпаридан оралиқ масофаси: Бухоро вилояти маркази, Бухоро шаҳридан 42 км. Когон шаҳридан 25 км. Қоровулбозор туманидан 15 км.

Visit time

No places

Bu park uchun rasm mavjud emas.

Latest news View more